UZ

Сўнгги янгиликлар

02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  0 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  2 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  4 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  6 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  4 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  21

ЎзФҲМ: "Пахтакор" - "Навбаҳор" бош ҳаками ўйин охирида хато қилган, "Сўғдиёна" - "Насаф" учрашувида қизил карточка тўғри берилган, "Олимпик" - ОКМК ўйинида пенальти тўғри белгиланган Янгиликлар

ЎзФҲМ: "Пахтакор" - "Навбаҳор" бош ҳаками ўйин охирида хато қилган, "Сўғдиёна" - "Насаф" учрашувида қизил карточка тўғри берилган, "Олимпик" - ОКМК ўйинида пенальти тўғри белгиланган

Жорий йилнинг 17 июнь санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 11-тури якунига етди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази тур якунларига кўра, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган яна 3 та баҳсли вазият таҳлил қилинди.

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин.

1-вазият. "Пахтакор" - "Навбаҳор" қарама-қаршилиги: дарвозабонга нисбатан қўполлик.


"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувининг 90+8-дақиқасида меҳмонлар рақиблари жарима майдонида хавфли ҳужум ташкил қилди. Аммо бу ҳолатда наманганликларнинг 13-рақамли футболчиси мезбонлар посбони тўпни ушламоқчи бўлган пайтда унга бутсаси билан зарба берди. Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов меҳмонлар аъзосига ҳеч қандай карточка кўрсатмаган ҳолда жарима зарбаси белгилади.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда "Навбаҳор" футболчиси рақиб дарвозабони ҳудудида посбонга нисбатан қўпол ҳаракат қилган. Бундай ҳолатда ҳимоячига сариқ карточка кўрсатилиши керак эди. Шу сабабдан, Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарори нотўғри эканини маълум қилади.




2-вазият. "Сўғдиёна" - "Насаф" ўйини: қизил карточка.


"Сўғдиёна" - "Насаф" баҳсининг 50-дақиқасида мезбонларнинг 4-рақамли аъзоси О. Аҳадов рақиб ҳужумчисини бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганда очиқчасига ортдан тўхтатиб қолди. Бош ҳакам Аскер Нажафалиев дастлаб футболчига сариқ карточка кўрсатган. Аммо ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргандан сўнг жиззахликлар вакилини майдондан четлатди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу ҳолатда футболчи қулай вазиятга чиқиб бораётган рақибини сўнгги умид фоли орқали тўхтатди ва қаршиликларнинг истиқболли ҳужумини йўққа чиқарди. Бу каби ҳолларда фол қайд этган футболчига қизил карточка кўрсатилиши лозим. Ҳакамнинг қизил карточка бўйича чиқарган қарори тўғри, деб топилди.





3-вазият. "Олимпик" - ОКМК тўқнашуви: баҳсли пенальти.


"Олимпик" - ОКМК учрашувининг 78-дақиқасида меҳмонларнинг 18-рақамли футболчиси рақиби дарвозаси томон ҳужум амалга оширди. У мезбонлар ҳимоячисини алдаб ўтаётган чоғда тўп "Олимпик" вакилининг қўлига тегди. Бош ҳакам Олим Тўйчибоев нуқтага ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда тўп футболчининг нотабиий тарзда турган қўлига тегиб, йўналишини ўзгартирган. Пенальти белгилаш учум асос етарли ва шу сабаб, комиссия томонидан ҳакамнинг қарори тўғри, деб ҳисобланди.




Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика