UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  2 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  1 20:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1 (матнли трансляция)  51 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  3 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  89 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  1 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  20 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  17 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  57 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ироқ ёшларига қарши «Пахтакор» стадионида ўйнайди Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Ироқ ёшларига қарши «Пахтакор» стадионида ўйнайди

Аҳмаджон Мусаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-20) 24 ва 27 май кунлари Тошкентда Ироқ (U-20) ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.
ЎФФ Терма жамоалар маркази берган маълумотга кўра, Ўзбекистон ҳамда Ироқ ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ўйинлар Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақтлари соат 17:30га белгиланган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-20) 5-7 май кунлари Тошкентда икки кунлик йиғин ўтказган ва мазкур йиғинда терма жамоа бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев жами 30 нафар футболчини синовдан ўтказган эди. Терма жамоа бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев Ироқ ёшларига қарши ўйин терма жамоанинг айни дамдаги ҳолатини текшириб олиш учун яхши имконият эканлигини таъкидлади. «Ироқ ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз. Мазкур ўйинлар орқали терма жамоа футболчиларнинг июнь ойида бошланадиган жаҳон чемпионати баҳслари олдидан функционал ва жисмоний тайёргарлигини текшириб олиш имконияти бўлади», - дейди Аҳмаджон Мусаев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси июнь ойи сўнггида Туркияда старт оладиган U-20 ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди. Мусаев шогирдлари мусобақанинг «Е» гуруҳида Янги Зеландия, Хорватия ҳамда Уругвай ёшлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадилар.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика