UZ

Сўнгги янгиликлар

13:41Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  0 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  0 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  3 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  0 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  1 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  3 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  5 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  2 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  7 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  11

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойда ўзидан икки ёш катта бўлган термаларга қарши турнирда ғолиб бўлди Янгиликлар

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Хитойда ўзидан икки ёш катта бўлган термаларга қарши турнирда ғолиб бўлди

Бугун Фарҳод Нишонов бошқарувидаги жамоамиз Хитойдан Хитой Тайпейига учиб кетди.

“Ўйинларга келсак, ўзимиздан катталарга қарши тўп тепдик. Ўзига яраша қийинчиликлар бўлди. Биринчи бўлиб Малайзия билан куч синашдик. Таъкидлаб ўтишим керак, намгарчилик ҳаддан ташқари юқори. Шу жиҳатдан қийналдик. Бу баҳсда катта футболчилар тушгани йўқ, 2005 йилда туғилганларга имконият бердик ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозондик. Кўпроқ захирадан фойдаланишга ҳаракат қилдик. 


Вьетнамда кучли ва катта футболчилар бор эди. Шу боис мен ҳам аралаш таркибни туширдим. Бу ҳам катта ёрдам берди. Улар майдонда ҳам, ташқарида ҳам ўзларини кўрсатишди. Бу омиллар ҳисобига иккинчи учрашувни ҳам яхши ўтказиб олдик.  


Хитой ҳам яхши тайёргарлик кўргани билиниб турди, бу жамоанинг мураббийлари испаниялик мутахассислар. Натижа учун катта кучни ташлашди. Бизни эса дуранг қониқтирарди. Уларнинг режаси ҳимояда яхши ўйнаш эди ва юу режа иш берди. Йигитлар анча мослашиб олишганди. Олдимиздаги саралаш олдидан юклама, жароҳатлар бўлиб қолмаслиги учун катталарнинг ёрдамидан фойдаландик. Танлаган футболчиларимиз катта кўмак беришди. 


Энди саралаш учун Хитой Тайпейига йўл оламиз. Йигитларнинг ўзига бўлган ишончи юқори, бир-бирини қўллаб-қувватлашлари ёқди. Саралашда ўз мақсадимизга эриша оламиз. Бу йиғин орқали кимнинг қандай ҳолатдалигини яна бир бор кўриб олдик. 


Тайпейдан хабар беришларича, саралаш учрашувлари сунъий майдонда бўлар экан. Боз устига иссиқда ўтиши бироз хафа қиляпти. Лекин йигитларга ишонаман. Улар жайдари футболчилар. Ҳар қандай майдонда тўп тепиб катта бўлишган. Насиб қилса, бу футболчилар билан катта натижаларга эришмоқчимиз. Борларини беришяпти, меҳнат қилишяпти. Шу тарзда ишлашда давом этишса, улардан катта ютуқлар кутса бўлади. Эндиги бор эътиборимиз Камбоджа билан ўйинга қаратилади", - деди Хитойда ўтган мусобақа ҳақида Нишонов.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика