Ўзбекистон - Уругвай. Жамоалар қандай рангли либосда майдонга тушишлари маълум

Narzulla Saydullayev
20 мар 2019, 10:13
Ўзбекистон терма жамоаси 22 март куни "China Cup-2019" мусобақаси ярим финалида Уругвай билан ўйнайди.

Уругвайга қарши ўйинда вакилларимиз кўк либосда ҳаракат қилишади. Рақибларимиз эса оқ рангли либосда майдонга тушишади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув 22 март куни Тошкент вақти билан соат 16:35да Наннинг шаҳридаги "Guanxi Sports Centre" стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, биринчи ярим финал баҳси 21 март куни Хитой ва Таиланд ўртасида кечади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia