UZ

Сўнгги янгиликлар

19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  1 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  2 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  6 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  19 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  5 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  24 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  48 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10

Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини бошлади Янгиликлар

Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини бошлади

2014 йилнинг 11-26 январь кунлари Уммон давлатида ташкил этиладиган U-22 Осиё чемпионати финал босқичида иштирок этадиган Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси 24-29 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида йиғин ўтказади.

Аввалроқ, ушбу терма жамоага шу вақтгача Ўзбекистон миллий терма жамоасида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келган Шуҳрат Мақсудов бош мураббий этиб тайинлагани ҳақида хабар берилган эди. Уммондаги мусобақа арафасида Мақсудов бошчилигидаги терма жамоа 24-29 декабрь кунлари Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказишади. «Жар» стадионида ўтказиладиган машғулотларга жами 1991-1994 йилларда туғилган жами 25 нафар футболчи жалб этилган.

Таъкидлаш жоиз, мазкур йиғин финал босқичида иштирок этувчи таркибни шакллантириш йўлидаги илк қадам бўлиб, Осиё чемпионати арафасида якуний таркибга киритиладиган футболчилар хорижда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш режалаштирилган.


Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар – Элдорбек Суюнов (1991 йил туғилган, «Насаф»), Абдумавлон Абдужалилов (1994, «Пахтакор»), Акмал Турсунбоев (1993, «Пахтакор»);

Ҳимоячилар – Тоҳиржон Шамшитдинов (1993, «Пахтакор»), Максимилиан Фомин (1993, «Пахтакор»), Бобурбек Йўлдошев (1993, «Локомотив»), Сардор Раҳмонов (1994, «Локомотив»), Жавлон Мирабдуллаев (1994, «Бунёдкор»), Акбар Исматуллаев (1991, «Пахтакор»), Егор Кримец (1992, «Пахтакор»), Даврон Ҳошимов (1992, «Пахтакор»), Шерзод Файзиев (1991, «Машъал»), Владимир Козак (1993, «Пахтакор»);

Ярим ҳимоячилар – Аббосбек Махсталиев (1994, «Пахтакор»), Сардор Рашидов (1991, «Бунёдкор»), Диёржон Туропов (1994, «Олмалиқ»), Сардор Мирзаев (1991, «Нефтчи»), Дилшод Жўраев (1991, «Бунёдкор»), Муҳсинжон Убайдуллаев (1994, «Пахтакор»), Жамшид Искандеров (1993, «Пахтакор»), Сардор Собирхўжаев (1994, «Бунёдкор»);

Ҳужумчилар – Игорь Сергеев (1993, «Пахтакор»), Темурхўжа Абдухолиқов (1991, «Пахтакор»), Наврўз Алимов (1991, «Қизилқум»), Абдулазиз Юсупов (1993, «Пахтакор»).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика