UZ

Сўнгги янгиликлар

20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  1 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  4 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  2 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  0 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  4 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  12 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  23 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  6 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  2 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  10 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  3

Ўзбекистон U-19 термаси устози Фарҳод Нишонов: "Уругвай биринчи ўйинда ютқазиб қўйгани боис бор кучини биз билан ўйинга қаратишини билардик" Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 термаси устози Фарҳод Нишонов: "Уругвай биринчи ўйинда ютқазиб қўйгани боис бор кучини биз билан ўйинга қаратишини билардик"

Японияда бўлиб ўтаётган "SBS Cup" турнири доирасидаги Ўзбекистон – Уругвай (1:0) учрашувидан кейин вакилларимиз бош мураббийи фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, ўйин жуда қийин ўтди. Биз буни кутгандик, чунки Уругвай терма жамоаси биринчи ўйинда ютқазиб қўйгани боис бор кучини иккинчи ўйинга қаратишини билардик. 

Ўйиннинг бошида рақиб кучли босим ўтказишга ҳаракат қилди. Биринчи вазифамиз ану шу босимга туриб бериш эди ва футболчилар буни уддалашди. Кейин эса ўйин ўз жойига тушди. 

Ғалаба қозонганимиздан ҳурсандмиз, йигитларга катта раҳмат айтмоқчиман. Улар ўз ҳарактерларини кўрсата олишди ва ватан учун ўйнашди. Энди бор эътиборимизни кейинги учрашувларга қаратамиз. Мақсадимиз – фақат ғалаба!", – деди Нишонов.

“SBS Cup” (U-19). Ўзбекистон Уругвайни мағлубиятга учратди

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика