Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг 70-мағлубиятини қабул қилиб олди

Narzulla Saydullayev
27 май 2014, 21:29
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўзининг 219-расмий учрашувини ўтказди.
Уммонга қарши баҳсда вакилларимиз 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди. Ушбу мағлубият терма жамоамиз учун 70-мағлубият бўлиб тарихда қолади.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари қуйидагича: 219та ўйин, 102 ғалаба, 47 дуранг, 70 мағлубият. Тўплар нисбати: 408-264.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Уммонга қарши тўртинчи бор майдонга тушди ва учинчи бор мағлуб бўлди. 2001 йил ЖЧ-2002 саралаши доирасида Тошкентда кечган баҳсда вакилларимиз йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Уммондаги ўйинда мезбонлар 4:2 ҳисобида зафар қучишган. 2008 йил Маскат шаҳрида ташкил этилган ўртоқлик учрашувида Уммон 2:0 ҳисобида ғолиб бўлганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia