

Терма жамоамиз бугун мазкур йиғин доирасидаги навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бу галги рақиб ҳам Ироқ олимпия терма жамоаси бўлади. Мазкур икки жамоа 22 декабрь куни ҳам ўзаро баҳс олиб боришган ва ўшанда олимпиячиларимиз 4:2 ҳисобида рақибдан устун келган эди. Бугун режага кўра, жамоалар ўзаро иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Учрашув БАА футбол ассоциацияси стадионида ташкил этилади ва соат 16:00 (Тошкент вақти билан 17:00)да старт олади.



