Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун навбатдаги ўртоқлик ўйинини ўтказади

Narzulla Saydullayev
25 дек 2019, 13:41
Биласиз, Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда Бирлашган Араб Амирликларида Осиё чемпионатига тайёргарлик олиб бормоқда.

Терма жамоамиз бугун мазкур йиғин доирасидаги навбатдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бу галги рақиб ҳам Ироқ олимпия терма жамоаси бўлади. Мазкур икки жамоа 22 декабрь куни ҳам ўзаро баҳс олиб боришган ва ўшанда олимпиячиларимиз 4:2 ҳисобида рақибдан устун келган эди. Бугун режага кўра, жамоалар ўзаро иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Учрашув БАА футбол ассоциацияси стадионида ташкил этилади ва соат 16:00 (Тошкент вақти билан 17:00)да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz