UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  3 17:43Мюллер футболдаги трансфер нархларини танқид қилди  3 17:40Ҳужжатларни сохталаштириш билан боғлиқ ҳолат сабаб "Нефтчи" ходимларининг иши ЎФА қўмитасида кўриб чиқилади  8 17:18Расман: Саудия Арабистони чемпионати афсонаси "Ал Ҳилол"да ўйнайди  1 16:50"Нефтчи" ишончли ғалабага эришиб, 3-поғонага жойлашган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Лейла Ораниязова: "Лаосга қарши бироз қийналдик"  0 16:20CAFA Nations Cup мусобақасига қуръа ташланди: Ўзбекистон Ўмон билан бир гуруҳдан жой олди  5 15:58Роналду Диогу Жотанинг фожиали вафотига муносабат билдирди  3 15:30Клуб Диогу ва Андренинг шахсий дахлсизлиги ҳурмат қилинишини истайди — "Ливерпуль" футбол клуби  16 15:10Суперлига. 15-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Бухоро"да йўқотишлар мавжуд  0 14:55Людмила Карачик: "Кейинги учрашувда Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритиш учун майдонга тушамиз"  0 14:40Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президентини мини-футбол бўйича Жаҳон чемпионати ғолиблиги билан табриклади  0 14:24Котрина Кулбите: "Непал бизга қарши бошқача ўйин қилиши аниқ"  0 13:39"Фенербахче" Асенсио учун ПСЖга 15 млн евро таклиф қилди  1 13:13Тезкор! Жота ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди  48

Лутфулла Тўраев ва яна 6 футболчи МТЖ йиғинда иштирок этмайди. Анзур Исмоилов терма жамоага қайтди Янгиликлар

Лутфулла Тўраев ва яна 6 футболчи МТЖ йиғинда иштирок этмайди. Анзур Исмоилов терма жамоага қайтди

Хабарингиз бор, 22-30-март оралиғидаги ФИФА кунларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини ташкил этади.

Ушбу йиғин давомида вакилларимиз Гана ва Ироқ билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Терма жамоага чақирилган бир неча нафар футболчи Суперлига баҳсларида ўз клуби сафида жароҳат олганлиги сабабли, мазкур ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди.

Элдорбек Суюнов, Егор Кримец, Ҳожиакбар Алижонов, Лутфулла Тўраев, Сардор Собирхўжаев, Аброрбек Исмоилов, Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига мураббийлар штаби Миллий жамоамиз сафига Искандар Шайкулов ("Сўғдиёна"), Анзур Исмоилов ("Пахтакор") ва Жавоҳир Қаҳрамоновни ("Сўғдиёна") жалб этишди.

Шунингдек, МТЖ мураббийлар штабида ҳам ўзгариш рўй берди. Анвар Ғофуров ёрдамчи мураббий сифатида Вадим Абрамовга кўмаклашиб борадиган бўлди.

Маълумот учун, эртага терма жамоамиз "Пахтакор" стадионида тўлиқ таркиб билан машғулотларга киришади", - деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати. 


Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Жавоҳир Илёсов ("Локомотив")

Ҳимоячилар: Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Пахтакор"), Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Санжар Қодирқулов ("Локомотив"), Ислом Тўхтахўжаев ("Қизилқум"), Азимжон Аҳмедов ("Навбаҳор"), Анзур Исмоилов ("Пахтакор"), Искандар Шайкулов ("Сўғдиёна").

Ярим ҳимоячилар: Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Одилжон Ҳамробеков ("Шабаб Ал Аҳли", БАА), Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Жалолиддин Машарипов ("Шабаб Ал Аҳли", БАА), Ҳумоюнмирзо Иминов ("Пахтакор"), Санжар Шоаҳмедов (АГМК), Сардор Рашидов ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Хатта", БАА), Остон Ўрунов ("Уфа", Россия), Жавоҳир Қаҳрамонов ("Сўғдиёна").

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов ("Женоа", Италия), Шаҳзодбек Убайдуллаев ("Шахтёр Солигорск", Беларусь, Игорь Сергеев ("Актобе", Қозоғистон).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси март ойидаги ФИФА кунлари доирасида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. 26 март куни Наманганда Гана Б терма жамоаси меҳмон бўлса, 29 март куни Тошкентда Ироққа қарши баҳс бўлади.

Рейтинг: +49   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика