

"Бунёдкор" иккинчи учрашувда ҳам "Нефтчи"ни мағлуб этиб (3:1) ярим финалга чиқди. Фарғонадаги илк ўйинда "қалдирғочлар" 2:1 ҳисобида зафар қучишганди.
Ярим финалда Қосимов шогирдлари Самарқанднинг "Динамо" клубига қарши ўйнашади. Дастлабки учрашув 31 июль куни Тошкентда ўтказилади.
Иккинчи ярим финал жуфтлиги эса эртага бўлиб ўтадиган «Локомотив» - «Бухоро» ҳамда «Қўқон-1912» - «Насаф» учрашувларидан сўнг маълум бўлади.




