UZ

Сўнгги янгиликлар

09:32“Тоттенхэм” ёзда трансферлар учун 120 млн фунт сарфлайди   0 09:19Клопп: Балки, фаолиятимни эрта якунларман   5 09:00Облак Ла Лигадаги 112 та ўйиндан атиги 2 тасида 3 та гол ўтказиб юборди   2 08:48Суперлига. Бугун 7-турнинг икки учрашуви бўлиб ўтади  14 08:44Франция кубоги финалида ПСЖ ўзидан бюджети 318 баробар кичик бўлган клуб билан ўйнайди   3 08:30"Малага" топ-7 лига орасида қуйи лигага тушган илк жамоа бўлди   4 07:57Зинедин Зидан: “Реал” Кепа билан шартнома имзоламаганидан афсусланмайман   8 07:33“Ювентус” Антони Марсялга асосий даъвогар бўлиб турибди   4 07:10Лукас Васкес: “Бавария”га қарши қандай ўйнашни ва нима қилишни яхши биламиз   24 02:00Olamsport: Боксчиларимиз Осиё чемпионатига тайёргарликни бошлашди, «Олимпия келажаги» мусобақалари старт олмоқда ва бошқа хабарлар  0 01:49АПЛ. “Челси” сафарда “Бёрнли”дан устун келди, “Лестер” ўз уйида дуранг уйнади  5 01:42“Барселона” “Депортиво”ни мағлуб этса, “Реал”га қарши баҳсни чемпион сифатида бошлайди  28 01:31Конте – Абрамович “Челси”сида 100-учрашувни ўтказмоқда  2 01:24Почеттино: “Моуриньо – дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири...”  2 01:02Ла Лига. “Реал Сосьедад” ўз майдонида “Атлетико”ни йирик ҳисобда таслим этди  6

Отабек Нарзуллаев: “Кейинги тақдиримни қайси жамоа билан боғлашим ушбу ҳафтада аниқ бўлади” Янгиликлар

Отабек Нарзуллаев: “Кейинги тақдиримни қайси жамоа билан боғлашим ушбу ҳафтада аниқ бўлади”

Ўтган мавсумни “Шўртан”да ўтказган Отабек Нарзуллаевнинг хориж клубига ўтиши ҳақида маълумот тарқади.

Вазиятга ойлдинлик киритиш мақсадида футболчининг ўзи билан суҳбатлашганимизда қуйидагиларни айтиб ўтди.

- Яширмайман, хориж клубидан таклиф бўлгани рост. Агентим ҳозирда Малайзия клубларининг бири билан музокара олиб бормоқда. Тўғриси, ўзимизнинг жамоалардан ҳам чорловлар бўлмоқда. Аммо якуний тўхтамга келиб улгурмадим. Насиб қилса ушбу ҳафтада кейинги тақдиримни қайси жамоа билан боғлашим аниқ бўлади.

- “Шўртан” билан амалдаги шартномам якунига етди. Ҳозирда эркин агентман. Лекин ғузорликлар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмади. Жамоанинг қачон йиғилиши борасида аниқ гап йўқ. Клуб вакилларининг ҳеч бири ҳозирча биз билан боғланмади. Ўйлайманки “Шўртан” бу йил про-лигада муносиб қатнашади ва яна супер лигага йўл олади.

- Тўғриси, ўтган мавсум “Шўртан” учун жуда ҳам оғир кечди. Маълум сабабларга кўра, жамоани ФИФА кучлилар сафидан четлатди. Мавсум ўртасига келиб, бундай қарор чиқарилиши жамоадаги ички муҳитга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Воқеалар ривожи бундай тус олишини ҳеч ким кутмаганди. Қолаверса жамоада юзага келган молиявий муаммолар ҳам натижанинг салбий кўриниш олишига ўз таъсирини кўрсатди.

- Агарда бу каби муаммолар юзага келмаганида, бемалол айта оламанки “Шўртан” мавсумни 8 ёки 9-ўринда якунлаган бўларди. Бундай дейишимнинг боиси таркибимизда маҳоратли ўйинчилар талайгина эди. Жамоавий ўйин яхши шакллантирилган. Ўз майдонимизда ҳар қандай рақибдан очко тортиб олишни ҳам уддалагандик.

- “Шўртан”нинг ўтган мавсумдаги салбий натижасини инобатга олмаганда, ўз фаолиятимдан қисман кўнглим тўлмади. Лекин таркибдаги футболчилар янада яхшироқ ўйин кўрсатганида, кўпроқ очко жамғаришимиз эхтимолдан холи эмасди. Нима ҳам дердик бу – хаёт – дейди Отабек Нарзуллаев.    

Исломбек Рустамбеков.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ОЧЛ-2018. "Локомотив" гуруҳда қолиб кетди ОЧЛ-2018. "Локомотив" гуруҳда қолиб кетди
"Локомотив" ҳамда "Зоб Аҳан" ўртасидаги Осиё...  365
Суперлига. "Бухоро"дан ажойиб камбэк ёхуд Арслонмурод Омоновнинг бенефиси Суперлига. "Бухоро"дан ажойиб камбэк ёхуд Арслонмурод Омоновнинг бенефиси
Суперлигада 7-турдан ўрин олган "Бухоро" - АГМК учрашуви...  254
Суперлига. "Металлург" - "Пахтакор" 0:5 Суперлига. "Металлург" - "Пахтакор" 0:5
Суперлигада 7-турдан ўрин олган "Металлург" -...  136
Андрей Микляев: "Ёмғирда келган мухлисларга раҳмат" Андрей Микляев: "Ёмғирда келган мухлисларга раҳмат"
ОЧЛ доирасидаги "Локомотив" - "Зоб Аҳан"...  152
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг