Осиё ўйинлари. Ҳакамларимиз навбатдаги ўйинларга тайинландилар

Narzulla Saydullayev
20 авг 2018, 11:40
Индонезияда Осиё ўйинлари мусобақаси давом этмоқда.

Футбол бўйича мусобақаларни бошқариб бориш учун ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам таклиф қилингани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Ҳамюртларимиз навбатдаги ўйинларга тайинландилар. Азиз Асимов Индонезия - Гонконг учрашувида бош ҳакам сифатида ишлайди. Унга қанотда яна бир юртдошимиз Руслан Серазетдинов ёрдам беради.

Анна Сидорова эса Гонконг - Шимолий Корея аёллар терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқаради.Яна бир ўзбекистонлик ҳакам Зилола Раҳматова унга қанотда ёрдам беради.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz