

Клуб чемпионат тугашига 3та тур қолганида муддатидан аввал чемпионликни нишонлади.
«Алоқачилар» 25-турда асосий рақобатчи «Шагадам» клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб чемпионликни расмийлаштиришди.
Шу тариқа, «Олтин аср» ўз тарихида олтинчи марта мамлакат чемпиони бўлди. Клуб бу натижага 43 ёшли мураббий Язгули Ходжагельдиев бошчилигида эришди.
«Олтин аср» 2014, 2015, 2016, 2017 ва 2018 йилларда чемпионликни нишонлаган эди. Чемпионлик сони бўйича клуб «Копетдоғ» билан тенглашиб олди.
2020 йилда «Олтин аср» ОФК кубоги гуруҳ босқичида иштирок этади.



