Ольмо "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши маълум бўлди

Administrator
9 авг 2024, 21:10
"Барселона" бир неча соат аввал Дани Ольмо трансферини эълон қилди.

Ярим ҳимоячи "Барселона" клубида 20-рақамда ҳаракат қилади. Бу рақам жамоанинг анча йиллик футболчиси Сержи Роберто кетганидан сўнг бўшаб қолганди.

Бундан ташқари 20-рақамда "Барса" спорт директори Деку ўз вақтида тўп тепган. 

Футболчи бу рақамда ўйнаши Ольмонинг тақдимот маросимида маълум бўлди. Клуб футболчининг дўстлари ва яқинларига айнан шу рақамдаги футболкаларни совға қилгани кўринган. 

Маълумот учун, "Барселона" Дани Ольмони "Лейпциг" клубидан 55+7 млн еврога сотиб олди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›