UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  2 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Олим Шокиров: "Тайёргарлик режа асосида олиб борилса, ҳеч қандай рақибдан қўрқмаса ҳам бўлади" Янгиликлар

Олим Шокиров: "Тайёргарлик режа асосида олиб борилса, ҳеч қандай рақибдан қўрқмаса ҳам бўлади"

Бир неча дақиқалар олдин Баҳрайнда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра вакилларимиз  Жанубий Корея, Австралия, Ҳиндистон каби терма жамоалар билан "С" гуруҳидан ўрин эгаллади. Биз бу борада Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Олим Шокировнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Қуръа ҳақида нима дейишим мумкин? Кучли рақиблар тушди. Жанубий Корея ва Австралияни барча яхши билади. Ҳиндистон эса саралаш босқичида бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Энди  Осиё чемпионатига тайёргарлик режа бўйича олиб борилса рақиблардан қўрқмасак ҳам бўлади. Ҳозир олдимизда турган асосий мақсад муносиб ва режадагидек тайёргарлик кўриш. Ўртоқлик ўйинлари орқали футболчиларнинг ўз кучига бўлган ишончини оширишимиз керак, улардаги қўрқувни буткул йўқотишимиз лозим. Руҳият жиҳатдан кўп иш олиб боришимиз талаб этилади. 

Энди гуруҳдан чиққан тақдиримизда "Д" гуруҳидаги термалар билан тўқнаш келамиз. Саудия Арабистони, Япония, Хитой, Индонезия каби термаларнинг бири билан ярим финал йўлланмаси учун курашамиз. Ундан олдин эса гуруҳдан чиқиш масаласини ижобий ҳал қилишимиз зарур. Қайтараман тайёргарликни режа бўйича рисоладагидек олиб борсак ва ўйинчилар руҳиятидаги қўрқувни йўқотсак рақиблар билан ўйнай оламиз. Барча нарса тайёргарликка боғлиқ. Ҳозирда карантин бўлгани боис навбатдаги йиғинни Тошкентда "Чиғатой" базасида 23 июнь ва 4 июль кунлари олиб борамиз",- дейди Олим Шокиров.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика