UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33Ривалдонинг ўғли Еврокуболардаги дебют учрашувида гол урди  3 01:08Кокорин бу сафар ҳам майдонни "тинчгина тарк этмади"  5 01:01Хамес Родригес турмуш ўртоғи билан ажрашди  6 01:00Спорт. Истоминнинг пуллари 5 миллион доллардан ошди, Мэйвезер ва МакГрегор жиддий текширилади  0 00:45Жозеп Бартомеу: “Неймар қолишини истаймиз, аммо...”  8 00:36Европа лигаси. Саралаш босқичи. “Зенит” ва Краснодар” ғалабага эришди  0 00:29Пирло Буффоннинг гапларига қарши чиқди  7 23:53«Халл Сити» «Челси» футболчисини ижарага олди  0 23:47Наингголан “Рома”билан 2021 йилгача шартнома имзолади  0 23:29Жерар Пике ФИФА президенти бўлганида қандай ўзгаришларга қўл уришини айтди  6 23:08“Қўқон-1912”: янги ўйинчилар таништирилди (фото)  12 22:53Муслера “Галатасарой” билан шартномани узайтирди  0 22:31Моуриньо Лукакунинг трансфери ҳақида гапирди  8 21:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 21:43Миржалол Қосимов: "Футболчиларга "Бунёдкор"нинг логотипидаги юлдуз қаердан пайдо бўлиб қолганини тушунтириш орқали уларни ўзгартирдим"  25

15 мар 17:49
Янгиликлар

Олий лига-2014. "Пахтакор" Андижондан ғалаба билан қайтмоқда

Олий лигага қайтган "Андижон" клуби мавсумни ўз майдонида "Пахтакор" клубига қарши ўйин билан бошлади.
Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин.

                                      ЯНГИЛАШ

Учрашув бошланди. 2-дақиқада Виктор Расков дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб гол ура олмади. 4-дақиқада Даврон Ҳошимовнинг узатган тўпига ҳеч ким ета олмади. Тўп асосан майдон марказида, иккала томон ҳужум қилишда давом этишмоқда. "Пахтакор" ҳужумга ўтишга уринмоқда. Сергеев якка ўзи олдинда ўйнамоқда. 14-дақиқа Искандеровнинг пасидан сўнг Андреев олдинга борди, бироқ тўпни ҳимоячилар олиб қўйишди. Кейинги дақиқада Темур Ғаниев икки марта тўпни қайтарди. 17-дақиқада Искандеровнинг пасидан сўнг Сергеев тўпни тўхтата олмади. Виктор Расков ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

20-дақиқада Расул Раҳмонов зарба берди, ноаниқ. 24-дақиқада Искандеров жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси хавфли чиқди. 28-дақиқада Касьян бурчак тўпини амалга оширди, ноаниқ. 34-дақиқада Алишер Азизов ва Боян Миладинович сариқ карточка олишди. Биринчи бўлим тугади.

Иккинчи бўлим бошида Расков ўрнига Бекзод Ғозиев тушди. "Пахтакор" тўпни назорат қилмоқда. 58-дақиқа Андреевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини дарвозабон тўпни қайтарди.

62-дақиқада Боян Миладинович бурчакдан ошириб берилган тўпни дарвозага йўллади - 0:1. 70-дақиқада Бекзод Ғозиев ҳужумни аниқ якунлай олмади. 75-дақиқада Искандеровнинг ўнг қанотдан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Ғаниев қайтарди.

Ўйиннинг энг яхши футболчилари деб Расул Раҳмонов ва Боян Миладинович топилишди. Учрашув якунланди "Андижон" мавсумни ўз майдонида "Пахтакор"га қарши ўйиндаги мағлубият билан бошлади.


«Андижон» (Андижон) – «Пахтакор» (Тошкент) 0:1
15 март. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Б. Норсафаров (Қарши), В. Лушин (Гулистон), В. Серазитдинов (Тошкент).
Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).

Гол: Боян Миладинович 62

"Пахтакор": Александр Лобанов, Eгор Кримец, Даврон Ҳошимов, Боян Миладинович, Александр Мерзляков, Акбар Исматуллаев (Шерзод Каримов, 60), Жамшид Искандеров, Владимир Козак, Кахи Махарадзе, Станислав Андреев (Жалолиддин Машарипов, 79), Игор Сергеев (Темур Ҳакимов, 87).
Захира: Никита Рибкин, Жамшид Болтабоев, Анвар Солиев, Аббос Махситалиев.

"Андижон": Темур Ғаниев, Сергей Доценко, Асрор Раҳмонов, Темур Султонов, Жавлон Мирабдуллаев, Баҳром Абдураҳимов, Расул Раҳмонов, Алексей Касьян, Анвар Ражабов (Мирзакамол Камолов, 77), Виктор Расков (Бекзод Ғозиев, 46), Алишер Азизов (Акмал Жўрабоев, 68).
Захира: Муҳиддин Худоёров, Даврон Турсунов, Раҳим Қодиров, Иброҳим Отахонов.

Огоҳлантиришлар: Алишер Азизов, Боян Миладинович, Расул Раҳмонов, Бекзод Ғозиев, Александр Мерзляков, Темур Ҳакимов.


Андижон шаҳридан Исломбек Рустамбеков ва Комилжон Икромов "championat.asia" учун махсус
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" "Нефтчи"ни мағлуб этиб ярим финалга чиқди Ўзбекистон кубоги. "Бунёдкор" "Нефтчи"ни мағлуб этиб ярим финалга чиқди
Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасидаги "Бунёдкор" -...  97
Уч "галактикос" бир расмда. Улардан қайси бири буюкроқ? ФОТО Уч "галактикос" бир расмда. Улардан қайси бири буюкроқ? ФОТО
Мадриднинг "Реал" клуби АҚШ турнеси доирасида Лос-Анжелесда ...  71
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: