ОФК барчага сунъий майдон учун лицензия бўлиши кераклиги бўйича хат йўллади. Гап Туркманистондаги ўша машҳур стадион ҳақида

Narzulla Saydullayev
29 ноя 2023, 10:31
Кеча ОФК қитъанинг барча футбол ассоциацияларга хат юборди.

Ушбу хатда ФИФАнинг тегишли сертификатига эга бўлмаган сунъий майдонда ОФК мусобақалари ва ўйинлари ўтказиш мумкин эмаслиги ҳақида ёзилган. Стадион сертификати баҳс олдидан ўйин комиссари томонидан текширилиши кераклиги айтиб ўтилган.

Энг қизиғи ОФК ушбу стадионда текширув анча йиллар олдин бўлганини билмаган ёки ташкилотга ёлғон маълумот юборилган.

Ашхободдаги мазкур стадионда "Пахтакор" "Аҳал" билан дуранг ўйнаган ва қимматли 2 очкони йўқотганди. Айнан шу 2 очко якунда "Пахтакор"га етмай қолиши мумкин. Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса бир амаллаб Туркманистонни мағлуб эта олди.

5 декабрь куни "Аҳал" ўз майдонида БААнинг "Ал Айн" клубини қабул қилади. Бу баҳс "Ашхобод"даги ўша сунъий майдонда бўладими ёки йўқми бу ҳамма учун қизиқ ҳолат.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›