UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  1 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  14 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  10 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  64 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4

ЎФФ рахбари “Бунёдкор” ФКни табриклади Янгиликлар

ЎФФ рахбари “Бунёдкор” ФКни табриклади

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов 2013 йилги Ўзбекистон чемпиони – “Бунёдкор” ФКни табрикнома юборди.
“Бунёдкор” футбол клуби маъмуриятига
Ўзбекистон футбол федерацияси “Бунёдкор” футбол клубининг аҳил жамоасини футбол бўйича 2013 йилги олий лига мусобақасида олтин медалларни қўлга киритганлиги, шунингдек, Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлиб, мавсумни олтин дубль билан тугатганлиги муносабати билан самимий табриклайди.

Дарҳақиқат, 2013 йилги мавсумда чемпионлик пойгаси ҳар қачонгидан шиддатли ва қизиқарли кечди. Аввалги йилларга қиёсан бу йилги кураш чемпионатнинг сўнгги турига қадар уч жамоа ўртасида қизғин тус олди ва унда “Бунёдкор” футбол клуби кучли иродасини намойиш этиб, ҳақли равишда чемпионликни қўлга киритди.

Умид қиламанки, “Бунёдкор” футбол клуби олдинга интилишда давом этади ва 2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасида яхши иштирок этиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилади.

Олтин медаллар муборак бўлсин!

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти                   М.З.Усмонов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика