UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  112 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  7 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

ЎФФ рахбари “Бунёдкор” ФКни табриклади Янгиликлар

ЎФФ рахбари “Бунёдкор” ФКни табриклади

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов 2013 йилги Ўзбекистон чемпиони – “Бунёдкор” ФКни табрикнома юборди.
“Бунёдкор” футбол клуби маъмуриятига
Ўзбекистон футбол федерацияси “Бунёдкор” футбол клубининг аҳил жамоасини футбол бўйича 2013 йилги олий лига мусобақасида олтин медалларни қўлга киритганлиги, шунингдек, Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлиб, мавсумни олтин дубль билан тугатганлиги муносабати билан самимий табриклайди.

Дарҳақиқат, 2013 йилги мавсумда чемпионлик пойгаси ҳар қачонгидан шиддатли ва қизиқарли кечди. Аввалги йилларга қиёсан бу йилги кураш чемпионатнинг сўнгги турига қадар уч жамоа ўртасида қизғин тус олди ва унда “Бунёдкор” футбол клуби кучли иродасини намойиш этиб, ҳақли равишда чемпионликни қўлга киритди.

Умид қиламанки, “Бунёдкор” футбол клуби олдинга интилишда давом этади ва 2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасида яхши иштирок этиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилади.

Олтин медаллар муборак бўлсин!

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти                   М.З.Усмонов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика