UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  21 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  7 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  14 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

"Одил Аҳмедов ФА"га Италиядан мураббий ташриф буюрди, бугун у Наманганга боради Янгиликлар

"Одил Аҳмедов ФА"га Италиядан мураббий ташриф буюрди, бугун у Наманганга боради

Болалар футболига ўзининг муносиб хиссасини қўшаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовнинг таклифи билан италиялик болалар футболи мутахассиси Даниэль Андреоцци кеча тунда Рим - Тошкент йўналишида пойтахтимизга учиб келди.

7-10 ноябрь кунлари Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида фаолият юритаётган "Одил Аҳмедов ФА" стадионида "Келажак Юлдузлари" мусобақасининг бешинчи мавсуми старт олган. Тиффозилар юртидан ташриф буюрган мураббий 3 кун давомида Тўрақўрғондаги мусобақани жонли кузатади ва шундан кейин пойтахтда 2009-2012 йилларда туғилган футболчиларга маҳорат дарсларини ўтади.

18-25 ноябрь кунлари Андреоцци яна Наманганга қайтади. Бу ерда "Одил Аҳмедов ФА"нинг 2004, 2005, 2006, 2007 ва 2008 йилларда таваллуд топган энг яхши футболчиларидан иборат гуруҳларига ўқув-йиғин машғулотини ташкил этади. 1 ҳафта давомида Наманган вилояти ҳокимлиги ва футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда, мураббий Наманганда фаолият юритаётган болалар мураббийларига бепул тренинг машғулотларини ўтказади. 

Мураббийнинг Ўзбекистондаги учинчи ҳафтасини "Одил Аҳмедов ФА"нинг вилоятлардаги, Бухоро, Самарқанд ва Сурхондарё филиалларига ташрифи кўзда тутилган. 

Декабрь ойини бошида эса "Одил Аҳмедов ФА"нинг 6та филиалида энди футболга қадам қўяётган 2011 ва 2012 йилларда туғилган футболчилар  ўртасида 2 кунлик блиц турнирда иштирок этади. Унда пойтахт Тошкентдан ташқари, Самарқанд, Тўрақўрғон, Фарғона, Қўқон ва Зарафшондан ташриф буюрадиган 2011/12 йилларда туғилган болакайлар ўзаро куч синашадилар.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика