ОЧЛ-2014 учун квоталар расман тасдиқланди, Ўзбекистонга 1+2 берилди

Narzulla Saydullayev
26 ноя 2013, 14:56
ОФК расмийлари кейинги йил учун ОЧЛ квоталар сонини расман тасдиқлангани ҳақида хабар беришди.
Ўзбекистондан "Бунёдкор" мусобақани гуруҳ босқичидан, "Локомотив" ва "Насаф" эса плей-офф босқичидан бошлайди. Ғарб минтақасида бир босқичдан кўп бўладиган плей-оффда жами 12та клуб иштирок этади, улардан фақат 2таси гуруҳ босқичига йўлланма олади.


ОЧЛ-2014 квоталари:

Ғарб минтақаси -

Саудия Арабистони ва Эрон - 4тадан, БАА - 3+1, Қатар - 2+2, Ўзбекистон - 1+2, Қувайт - 0+2, Иордания, Ҳиндистон, Баҳрайн, Уммон, Ироқ - 0+1 тадан.

Шарқ минтақаси: - Япония ва Жанубий Корея - 4тадан, Хитой - 3+1, Австралия - 2+1, Таиланд - 1+1, Сингапур, Вьетнам, Гонконг - 0+1 тадан.

Плей-офф ўйинларининг саналари ва қайси клуб саралашнинг нечанчи босқичидан бошлаши 10 декабрь кунги қуръа ташлаш маросимида маълум бўлади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia