ОЧЛ 2. Эртага "Насаф" "қизил" рангли либосларда ўйнайди, "Ал Ҳуссеин" футболчилари — "сариқ"

Omonjon To`xtamirzayev
22 окт 2024, 19:43
Эртага, 23 октябрь, Осиё Чемпионлар лигаси-2 доирасида "Насаф" сафарда "Ал Ҳуссеин"га қарши тўп тепади.

Бугун Иордания пойтахти Амман шаҳрида жойлашган "Ландмарк" меҳмонхонасида "Ал Ҳуссеин" — "Насаф" учрашувидан олдин иккала жамоа вакиллари ва учрашув расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Учрашувда эртанги беллашувга оид ташкилий масалалар ва янги мусобақадаги ўзгаришлар билан ҳар иккала жамоа расмийлари таништирилди.

Эртанги беллашувда “Насаф” тўлиқ қизил рангли спорт формаларида, мезбонлар "Ал Ҳуссеин" эса сариқ ва қора рангли либослардан фойдаланиши келишиб олинди.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›