UZ

Сўнгги янгиликлар

11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  0 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  0 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  3 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  3 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  11 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  6 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  19 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2

Обид Жўрабоев: “Гол уриб, айбимни бироз ювганимдан хурсандман” Янгиликлар

Обид Жўрабоев: “Гол уриб, айбимни бироз ювганимдан хурсандман”

Ўзбекистон кубоги 2-турида “Бухоро” Суперлига иштирокчиси “Металлург” билан дуранг ўйнади.

Ўйиндан кейин бухороликлар етакчиси Обид Жўрабоев фикрларига қулоқ тутдик. 

“Ўйин тенгма-тенг кечди. Баҳс бошида тўпни кўпроқ эгаллаб туришга интилдик. Бу бизга фойда келтирди.  Лекин айнан менинг хатоим билан дарвозамизга пенальти белгиланди. Рақиб эса бундан унумли фойдаланиб кетди. Биз ҳисобда ортда қолаётган бўлсакда, мувозанатни тиклашга уриндик. “Металлург” ҳам яхши ўйнади. Таркибида иқтидорли ёшлар кўпчиликни ташкил қилади. Ўйлашимча, натижа ўйинга мос бўлди. 

Ҳозирда кейинги босқичга йўлланма олиш имкониятимиз бор. Айни вақтда “Сурхон” ва “Бунёдкор”да 3 очкодан бор. Ҳали кейинги босқичга чиқиш учун имкониятимиз сақланиб қолган. Бунинг учун “Бунёдкор” билан кечадиган Тошкентдаги баҳсда муваффақият қозонишимиз талаб этилади. Агарда буни бажара олсак, имконият бўлади. 

Юқорида айтганимдек, пенальтига сабабчи бўлиб қолдим. Шундан кейин бироз асабийлик бўлди. Негаки, мен ўйин давомида бехато ўйнашга эътибор қаратаман. Асабийликни тезроқ унутиб, олдинга интилдим. Жарима зарбасини амалга оширишни жуда истадим. Жамоадошларимдан буни мен ижро этишни сўрадим. Гол бўлган вазиятда тўп рақиб футболчисига тегиб, йўналишини ўзгартирган бўлсада, гол бўлиб, айбимни бироз ювганимдан хурсанд бўлдим.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика