Обамеянг: “Арсенал” раҳбарияти нега ҳали ҳам янги шартнома имзоламаганимизнинг сабабини яхши билади”

Eldor Akmurzayev
14 июн 2020, 20:25
“Тўпчилар” форварди Пьер-Эмерик Обамеянг клуб билан шартномаси ҳақида гапирди.

У билан амалдаги келишув 2021 йилнинг ёзида тугайди.

“Яқин орада менга таклиф тушмаган, аммо клуб билан бир неча ойдан буён музокара ўтказмоқдамиз. Нега шу пайтгача ҳеч нарса амалга оширилмаганини раҳбарият яхши билади.

Бу фаолиятимдаги бурилиш нуқтаси ва тўғриси, бу жуда қийин қарор бўлади. Бироқ, шуни ёдда тутингки, ҳали ҳам ўз танловимни қабул қилмаганман. Эҳтимол, бу фаолиятимдаги энг муҳим қарор бўлар”, дейди 30 ёшли габонлик.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Telefoot