"Ньюкасл" Коутиньо ва Зюлени харид қилмоқчи

Alisher
13 окт 2021, 15:40
"Ньюкасл" раҳбарияти "Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг харидига қизиқмоқда.

Англия клуби шунингдек келаси ёзда эркин агентга айланадиган "Бавария" ҳимоячиси Никлас Зюлега ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Коутиньо жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 4та ўйинда майдонга тушди. Зюле эса "Бавария" таркибида Бундеслигада еттита ўйин ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони инвестицион фонди "Ньюкасл"ни 300 миллион фунтга харид қилди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/cfbayern