

Журналист Маттео Мореттонинг хабарига кўра, 27 ёшли франциялик футболчи Мадрид клуби учун тиббий кўрикдан ҳам ўтиб бўлди. У Ла Лиганинг махсус қоидаси бўйича трансферлар ойнаси бўлмаса ҳам, пойтахт клубига ўтади.
"Атлетико" Кондогбиа учун 11 млн евро тўлайди. Шунингдек "Валенсия" хавбекнинг Мадрид клубидаги муваффақиятларидан бонус сифатида 2 млн олиши мумкин, "Атлетико" шунингдек ўйинчининг кейинги сотувидан 10%ини "Валенсия"га беради.
Шундай қилиб Кондогбиа трансферлар ойнасининг сўнгги дақиқаларида "Арсенал"га ўтиб кетган Томас Парти (товон пули - 50 миллион евро эвазига)га ўринбосар бўлади.



