

"Блумберг" нашри маълумотларига кўра, Данготенинг бойлиги деярли 11 млрд. долларни ташкил қилади.
Аслида Алико 2010 йилда "Арсенал" эгасига айланмоқчи бўлган, аммо унинг ҳаракатлари бесамар кетди.
Данготе инглиз клубини харид қилиш режасини ошкор қилди:
"Пул борасида муаммо йўқ. Уч-тўрт йил ичида буни амалга оширишим мумкин. Асосий муаммо рақиблар. Мен бу борада биринчи бўлиб ишга киришишим керак. Энди бор эътиборимни шунга қаратаман" - дейди Данготе.
Айни дамда "Арсенал"нинг энг кўп акциялари америкалик Стэн Кронкега тегишли (67%). Алишер Усмонов ва Фарҳод Мошири "тўпчилар"нинг 30% акцияларига эгалик қилади.
