Африканинг энг бой кишиси Венгерни истеъфога чиқармоқчи
18 авг 2017 17:06
Янгиликлар
Африканинг энг бой кишиси Венгерни истеъфога чиқармоқчи
Анчадан бери "Арсенал"ни харид қилиш ниятида юрган Африканинг энг бой кишиси Алико Данготе инглиз клуби эгасига айланганидан сўнг, биринчи бўлиб қиладиган ишини айтди.
Данготенинг айни дамдаги бойлиги 11,1 млрд. долларни ташкил қилади.
"Биринчи қиладиган ишим - мураббийни ўзгартириш бўлади. Венгер яхши ишлади, аммо яна кимдир ўз омадини синаб кўриши лозим" - дейди Данготе.
Эслатиб ўтамиз, 67 ёшли Арсен Венгер ёзда "Арсенал" билан шартномасида икки йилга узайтирди. Франциялик мутахассис 21 йилдан бери "тўпчилар" устози сифатида ишлаб келяпти.
Фикрлар