Неймарнинг шартномаси автоматик тарзда узайтирилади, у Париждан кетишни истамаяпти

Aziz Tukhtamuradov
23 июн 2022, 07:28
ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг клуб билан шартномаси автоматик тарзда 2027 йилгача узайтирилади.

Футболчи ва клуб ўртасидаги шартномада мана шундай банд бор - у 1 июль куни фаоллаштирилади. 

2021 йилда ПСЖ Неймар билан шартномани 2025 йилгача узайтирганди. Кейин ушбу келишув 1 июлда автоматик тарзда 2026 йилгача узайтирилган. 2022 йилнинг 1 июлида эса шартнома 2027 йилнинг ёзига қадар чўзилиши бўйича келишувга эришилган. 

"Неймар ПСЖ лойиҳасига қизиқади ва унга ўз ҳиссасини қўшишни истайди. У кетмоқчи эмас", - деди унинг яқин қариндошларидан бири. 

Аввалроқ, ПСЖнинг қатарлик хўжайинлари Неймарни сотмоқчи эканликлари ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: L’Equipe