Неймарнинг қиёфадоши хавфсизлик ходимларини алдаб, стадионга ташриф буюрди ва мухлислар билан суратга тушди

Оқил Абдубарноев
30 ноя 2022, 20:52
Неймарга ўхшаш шахс стадион хавфсизлик ходимларини чув тушириб, ўзини Бразилия супер юлдузи сифатида таништирган ҳолда майдонга киришга рухсат олди.

Бразилия душанба куни Швейцарияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди, Каземиронинг аниқ зарбаси "Селеcао"га иккинчи ғалабани тақдим этди.

Неймар Сербияга қарши ўйинда (2:0) тўпиғидан жароҳат олганди ва гуруҳнинг сўнгги икки ўйинида қатнаша олмаслиги маълум бўлди.

Ҳужумчи Швейцарияга қарши тўқнашувга ташриф буюрмади ва телевизор орқали мазкур баҳсни томоша қилди, бироқ ПСЖ футболчисининг қиёфадоши унинг йўқлигини билдирмади.

Сочи, соқоли ва татуировкаси Неймарникига ўхшаш бўлган кимса расмий Бразилия спорт формасида "974" стадионига ташриф буюрди.

Ўйиндан олдин у шахсан майдонга кузатиб қўйилди ва эрта келган бир неча мухлислар билан селфи тушди.


Ижтимоий тармоққа жойланган ушбу видео 6,8 миллион марта томоша қилинган.

Шундан сўнг у трибунага бориб жойлашди ва уни ҳақиқий Неймар деб ўйлаган мухлислар томонидан ўраб олинди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›