Неймарни дисквалификация кутмоқда
04 апр 2021 20:25
Янгиликлар
Неймарни дисквалификация кутмоқда
Франция чемпионати доирасида ўтган "ПСЖ" - "Лилль" баҳси (0:1)да Неймар қоидабузарлиги учун қизил карточка олиб, майдонни тарк этади.
Бироқ, у трибунаостидаги йўлакда ҳам асабларини жиловлай олмади ва рақиб футболчиси билан тортишиб кетди.
Le Parisien манбасига кўра, Неймар билан боғлиқ ҳолат 7 апрель куни ўрганиб чиқилади. У катта эҳтимол билан 3 ўйинга дисквалификация қилиниши кутилмоқда.
Шундай қилиб, бразилиялик “Страсбург”, “Сент-Этьен” ва Франция Кубоги чорак финали доирасида ўтадиган учрашувларни ўтказиб юбориши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар