Неймар сафга қайтди

Sherzod Nurmatov
21 мар 2021, 01:49
ПСЖ ҳужумчиси Неймар бир ярим ойдан сўнг майдонга қайтишга тайёр.

"Неймар "Лион"га қарши ўйин учун қайдномага киритилади. Унга яна умид боғлаш катта қувонч бахш этади", – дейди ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино.

Неймар 10 февраль куни жароҳат олган эди. Бразилиялик футболчи жорий мавсумда 18 ўйинда 13 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

"Лион" ва "ПСЖ" ўртасидаги тўқнашув эртага, 21 март куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: RMC Sport