Неймар олтинчи ўринни эгаллади

Mirjalol Normatov
28 июл 2018, 00:20
ПСЖ футболчиси Неймар Бразилияда бўлиб ўтган покер бўйича "High Roller BSOP São Paulo" турнирида иштирок этди.

ESPN хабарига кўра, Неймар турнирда 6-ўринни эгаллаган ва умумий 21308 доллар ишлаб олган. Турнирда 288 иштирокчи қайд этилган. Бадал эса 1877 долларни ташкил қилган.

"Бу турнирда қатнашганимдан ва илк уринишдаёқ финалгача борганимдан хурсандман. Бу мен учун илк тажриба бўлди", - деди Неймар.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ESPN