

Кеча Парижда France Football талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчисини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. "Олтин тўп" соҳиби "ПСЖ" қанот ҳужумчиси Усман Дембеле бўлди.
Неймар бразилиялик таъсирли шахс Эдуардо Сембланонинг ижтимоий тармоқдаги постига овоз бериш натижаларини танқид қилиб, изоҳ қолдирди. Блогер якуний рейтингнинг энг юқори ўнталигини эълон қилиб, шундай деб ёзди: "Улар ўзларидан кетиб қолишди. Бундан кўра, мукофотни яна Мессига берганларида яхшироқ бўларди! Жин урсин, Рафинья 5-ўринда! Витинья учинчи, Салоҳ тўртинчи? Дембеле эса ғолиб бўлди. Даф бўлинглар".
Неймар эса ушбу пост остида изоҳ қолдирди.
"Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик" - деб ёзди "Сантос" ҳужумчиси Неймар.



