Неймар: "МЮда мураббий ўзгарди, демак..."

Mirjalol Normatov
19 дек 2018, 22:58
ПСЖ ҳужумчиси Неймар ЕЧЛ 1/8 финалдаги рақиби "Манчестер Юнайтед"да мураббий ўзгаргани борасида гапирди.

"Қуръа? Жуда зўр! Иккита буюк жамоанинг буюк тўқнашуви бўлади. "Манчестер Юнайтед"ни, унинг футболчиларини, улардаги ғолиблик руҳини яхши биламиз.

МЮ мураббийни ўзгартирди. Демак, уларда ўйин услуби ҳам фалсафа ҳам ўзгаради. Уларни ўзгаришлар кутмоқда. Бироқ футболчилар анчагина маҳоратли. Катта ўйинларда қатнашишни ёқтираман. "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйнашдан бахтиёрман", - деди Неймар.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports