Неймар: "Мен ўз бахтимни Испаниядан изламоқчи эдим"

Alisher
22 окт 2019
ПСЖ ҳужумчиси Неймар жамоадаги ҳолат ҳақида гапирди.

"Мен ўз даражамга қайтаман ва мухлисларнинг меҳри ҳам қайтади. Мен уларнинг реакцияларини ҳам тушунаман, аммо улар ҳам мени тушунишсин.

Мен ўз бахтимни Испаниядан изламоқчи бўлгандим, аммо ПСЖда қолдим. Ҳозир эса жамоа учун боримни бермоқчиман. Мухлисларнинг муносабатлари ҳудди эр-хотинникига ўхшайди, урушамиз, баҳслашамиз, аммо яна севги қайтади.

ПСЖда илгари доим совуқ муносабатлар бўлар эди. Аммо, сўнгги вақтларда ҳаммаси яхши тарафга ўзгарган. Янги ўйинчилар ўзларини яхши тарафдан кўрсатишмоқда. Бу Париж учун яхши йил бўлади", - дейди Неймар.


AlisherMuallif
Manba: RMC