Невилл "Манчестер Юнайтед"ни жуда қаттиқ танқид қилди

Mirjalol Normatov
3 апр 2022, 14:34
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Гари Невилл манкунианликларни танқид қилди.

Кеча "қизил иблислар" АПЛнинг 31-тури доираида "Лестер" билан дуранг ўйнади, 1:1.

"Барчаси ёмон. Термаларнинг танаффуси орқали жамоа бироз дам олиб, 9 ўйинни яхши ўтказишини кутгандим.

МЮ мухлислари учун 2 ой жуда узоқ ўтиши аниқ. "Лестер" билан жамоа жуда кучсиз ўйнади.

Бу ўйинни томоша қилиш жуда оғир. Мухлислар эса жахли чиқишидан фойда ҳам қолмади, улар оддий ўйиндан зерикишди. Қаттиқ зерикишди.

"Манчестер Юнайтед" бу ўйини билан кучли тўртликка кира олмайди, улар ЕЧЛга лойиқ эмас", - деди Невилл.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal