"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди

Sherzod Nurmatov
18 дек 2025, 15:17
Иминжонов ва Жўрабоев наманганликлар сафидан кетди.

Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев маълум қилди.

"Наврўзбек Иминжонов (суратда) ва Асадбек Жўрабоев "Навбаҳор" билан хайрлашди", – дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, 21 ёшли Иминжонов якунланган мавсум "лочинлар" таркибида 13 ўйинда майдонга тушди. Унинг тендоши Жўрабоев эса 11 ўйинда қатнашиб, 1 та голга ассистентлик қилди. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›