"Навбаҳор" стадионига янги чим ётқизилмоқда
02 фев 15:45
Янгиликлар
"Наманган футболсеварлар вилояти сифатида танилган. Яқинлашиб келаётган футбол мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида "Навбаҳор" марказий стадионида кенг кўламли таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Жараённи Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов кўздан кечирди.




Ўрганиш давомида чим ётқизиш ишларини жаҳон стандартлари асосида олиб бориш, нафақат футболчилар, балки мухлислар учун ҳам етарли шароит яратиш масалаларига эътибор қаратилди. Бу бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.
Шунингдек, муҳандислик-коммуникация тармоқларини тартибга келтириш ва стадион ҳудудининг эстетик кўринишини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишларни тезлатиш лозимлиги таъкидланди", – дейилади хабарда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Фикрлар
Навбохорга бу йил хам БАХОНА бор Чемпионат охирида. Стадион ностандарт деб