UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  0 18:54"Челси" ва "Ливерпуль" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  2 18:28Ла Лига. "Атлетико" Мадридда "Валенсия"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  4 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  6 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  6 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  11 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  35 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  3 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3

"Навбаҳор": Мухлислар таклифи Янгиликлар

"Навбаҳор": Мухлислар таклифи

Теглар :  НавбаҳорНефтчи
Фарғонада ўтадиган "водий дерби"сида мухлисларимиз "Навбаҳор" қизғин қўллашни мақсад қилишган.

Жамоамизнинг фаол мухлислари ўзига хос таклиф билан чиқишди. Қуйида мухлисларимизнинг таклифи билан танишишингиз мумкин.

Иккинчи даврани юқори кайфиятда бошлаган жамоамиз навбатдаги учрашувни меҳмонда, "Нефтчи" клубига қарши ӯтказади. Кетма-кет қўлга киритилган иккита ғалаба мухлисларимизни ҳам анча жонлантиргани айни ҳақиқат. Ҳар қандай шароитда ҳам клубимизни ёлғизлатиб қӯймайдиган ишқибозларимиз, чемпионат доирасидаги биринчи рақамли "дерби"га футболчилардан кам тайёргарлик кӯришмаяпти. Бундан интернетдаги ижтимоий тармоқлардаги мухлисларимиз яхши хабардор. Янги шиорлар, хайқириқларни ӯзлаштиришни бошлаган мухлисларимизга, мухлислар клуби етакчилари томонидан навбатдаги янгиликни маълум қиламиз. Фарғонада бӯладиган ӯйинда барча Наманганлик ишқибозлар футболчилар билан хамоҳанг тарзда, асосий формамиз бӯлмиш сариқ формада қӯллашни мақсад қилишган.

Барчангиздан Фарғонадаги ва келгуси ӯйинларда ўйингоҳ трибуналарини сариқ  формали мухлислар билан тӯлдиришимизда фаоллик кутиб қоламиз. Бу янгиликни барча яқинларимизга етказишни "Навбаҳор"нинг чин мухлисиман деган ҳар қандай инсон учун мажбурият деб ҳисоблаймиз. Клубимиз мухлислари ҳар доим ҳар соҳада етакчилик қилиб келган. Барчамиз "Навбаҳор" учун бирлашамиз. Олға мухлислар, олға "Навбаҳор"... Мухлислар "Навбаҳор" учун, "Навбаҳор" мухлислар учун...


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика