UZ

Сўнгги янгиликлар

07:41Европа суперкубоги олдидан МЮ "Реал"дан устун келди ФОТО   1 07:15Афсона билан интервью  1 07:00Қутлуғ 60 ёшингиз муборак, Шавкат Миромонович!  12 02:40Кристиан Бентеке "Челси"га ўтишни истамади  4 02:10ПСЖ ҳужумда NCS триосини яратмоқчи  6 01:30Юрген Клопп футболчисини "Ювентус"га қўйиб юборишни истамаяпти  13 00:58Хитой. "Бейжинг Гоан" Карлос Тевес жамоасини мағлуб этди, Кримец эса...  13 00:48"Челси"да янги мавсумда ким сардор бўлиши маълум  2 00:21Райола илинтириш учун янги футболчи топди  7 00:10Неймар ПСЖ билан 6 йиллик шартнома имзолайди  26 00:03Россия премьер лигаси: Шомуродов захирада қолган баҳсда "Ростов" ютқазди, амалдаги чемпион "Спартак" эса яна дуранг ўйнади  17 23:45"Бавария" футболчиси икки ойга сафдан чиқди  0 23:23Самуэль Это’О яна жамоасини ўзгартириши мумкин  3 22:55Конте "Челси" сафига яна футболчи келиб қўшилиши мумкинлиги ҳақида гапирди  4 22:39Карлос Бакка "Марсел"га ўтади  2

21 дек 15:55
Янгиликлар

"Навбаҳор": Машғулотлар бошланди

Бугун "Навбаҳор" жамоаси аъзолари янги мавсумга тайёргарликни бошлашди. 29 декабрга қадар ўтказиладиган машғулотларда асосан маҳаллий футболчиларни иштирок этишлари кўзда тутилган.
Кунига бир маҳалдан ўтказиладиган машғулотларга бош мураббий Мустафо Байрамов бошчилик қилмоқда. Дастлабки йиғинда футболчиларнинг жисмоний ҳолатини тиклашга эътибор қаратилади. Умумий ҳисобда дастлабки кунги машғулотда 20 нафар футболчи қатнашди. 2013 йилги чемпионатда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган Рўзим Аҳмедов, Рустам Аъзамов ва Павел Леус келгуси фаолиятларини бошқа клубларда давом эттиришлари ойдинлашди. Шунингдек, мавсумнинг сўнгги қисмини жароҳати туфайли ўтказиб юборган Илҳом Бойдедаев ҳам "Нефтчи" сафида шуғулланмоқда. Қолган футболчилардан ҳали ҳеч ким жамоадан кетишини билдириб раҳбариятга мурожаат қилмади. Якунига етган чемпионат сўнггида жамоада маслаҳатчи мураббий сифатида иш бошлаган Нўъмон Ҳасанов январь ойида бошланадиган йиғинда ишини давом эттиради. Ҳасанов икки кун олдин Наманганда бўлиб, клуб раҳбарлари билан учрашиб, кейинги режалар хусусида келишиб олганлигини ҳам эътироф этиш жоиз.

Жамоанинг тайёргарлик режаси хусусида фикр юритадиган бўлсак, 2014 йилнинг 3 январидан 19 январига қадар ўтказиладиган машғулотлар Наманган шаҳрида ташкил этилади. 22 январдан эса “Навбаҳор” тайёргарликни Тошкентда давом эттиради. Февраль ойининг дастлабки ўн кунлиги оралиғида Туркияга сафар уюштириш ҳам режалаштирилмоқда. Агарда ушбу режа амалга ошадиган бўлса “Навбаҳор” Туркияда икки ҳафталик йиғин ўтказиш имконига эга бўлади.

Ҳозирда клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби таркибни кучайтириш мақсадида бир қатор футболчилар билан музокараларга киришишган. Лекин, айнан кимлар билан музокаралар олиб борилаётганлиги сир тутилмоқда. Шу ўринда, айтиш жоизки мураббийлар штаби янги мавсумда жамоа ўзагини ёшартиришга эътибор қаратишларини билдиришган. Шу мақсадда таркибга маҳаллий бўлган иқтидорли ёшларни жалб этиш кўзда тутилмоқда. Улар тажрибали ўйинчилар билан тўп суриш орқали маҳоратларини ошириб боришади.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз? Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз?
Ўзбекистон терма жамоасининг “Зоб Оҳан”га имкониятни бой бериши...  126
Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди
Туркияда ўқув йиғин машғулотларини ўтказаётган Ўзбекистон миллий...  103
Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак Диёр Имомхўжаев: Бўрилар рақобатлашаверсин, терма жамоага чўпон керак
Бабаян “Обод”ни олса нима бўлади, деб кўп савол беришди. Мен зўр...  72
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: