"Навбаҳор": Бугун Тошкент йиғини якунланади

Narzulla Saydullayev
25 фев 2017, 07:58
"Навбаҳор" бугун яъни 25 февраль санасида Тошкент шаҳрида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинини якунлайди.

Йиғин сўнггида футболчиларимиз жорий мавсумлар оралиғида янги ташкил этилган Термизнинг “Сурхон” жамоасига қарши назорат ўйинида майдонга тушишади. Дастлабки режага кўра охирги баҳс “НБУ-Осиё”га қарши ўтиши белгиланганди. Сўнгги паллада режа ўзгариб “Навбаҳор”га термизликлар рақиблик қиладиган бўлишди.”Сурхон” билан ўтадиган учрашув соат 11.00да Қибрайдаги ўқув-машғулот базаси майдонида бошланади.

Ўйиндан кейин жамоа аъзоларига икки кунлик дам олиш эълон қилинади. "Навбаҳор" аъзолари 28 февраль куни Наманганда тўпланиб, мавсумга тайёргарликнинг сўнгги қисмига киришишади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz