UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  6 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

"Навбаҳор" бош мураббийи: "Юнайтед"га "Ферги-тайм" қайтмоқда" Янгиликлар

"Навбаҳор" бош мураббийи: "Юнайтед"га "Ферги-тайм" қайтмоқда"

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси, айни дамда Наманганнинг "Навбаҳор" клубини бошқараётган Андрей Канчельскис "қизил иблислар"нинг ПСЖни мағлуб этгани ҳақида фикр билдирди.

Инглиз клуби Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб ўйинида парижликларни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқди.

"Юнайтед"да кўплаб буюк ғалабалар бўлган, кечаги ўйин ҳам шундайлардан бири. Бу муваффақият клуб, мухлислар, футболчилар ва Сульшерга ижобий таъсир қилади. Омадсиз стартдан сўнг жамоа ўзига кела бошлади.

Қайсидир маънода "Ферги-тайм" қайтмоқда. Эмблемага бўлган муносабат сезиляпти. Футболчилар энди пул эмас, клуб учун ўйнашмоқда. Аммо "Юнайтед" яқин вақт ичида инглиз футболида асосий грандга айланмаса керак. Ҳаммасини вақт жой-жойига қўяди.

"Манчестер" таваккал қилиб, Сульшер билан шартнома тузиши лозим, ҳар доим машҳур номларни танлаш тўғри эмас. Мойес Англияда жуда машҳур ном, бироқ натижа яхши бўлмади. Ван Гал ва Моуринью даврида ҳам шундай, аммо ҳозиргидек чиройли футболни анчадан бери кўрмаган эдик" - дейди Канчельскис.

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика