UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17"Ман Сити" Родрига "Реал" қизиқиш билдираётганидан хавотирда  0 14:50"Челси" ёзда Вейгани сотиб юборишга тайёр  0 13:38"Интер" 30 млн евролик футболчини харид қилмоқчи  0 12:55"Ливерпул"нинг италиялик ҳимоячига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда  2 12:23Пеллегрини фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 11:55Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда  3 11:21Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  12 10:53Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин  5 10:24Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги режалари ҳақида фикр билдирди  0 09:54Гвардиола: "Кўплаб футболчилар жамоани тарк этишлари керак"  7 09:25Рио олимпиадаси совриндори "Машъал" машғулотларига қўшилди  2 08:56Тен Хаг "Манчестер Юнайтед"да Роналду билан бўлган можаро ҳақидаги саволга жавоб берди  12 08:27Саудия клуби 28 миллион евролик трансферни амалга оширди  1 07:58Суперлига. Бугун 18-турга старт берилади  3 07:45Ўртоқлик ўйини. "Палермо" - "Манчестер Сити" 0:3  0

"Навбаҳор" бош мураббийи: "Юнайтед"га "Ферги-тайм" қайтмоқда" Янгиликлар

"Навбаҳор" бош мураббийи: "Юнайтед"га "Ферги-тайм" қайтмоқда"

"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси, айни дамда Наманганнинг "Навбаҳор" клубини бошқараётган Андрей Канчельскис "қизил иблислар"нинг ПСЖни мағлуб этгани ҳақида фикр билдирди.

Инглиз клуби Чемпионлар лигасининг 1/8 финал жавоб ўйинида парижликларни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқди.

"Юнайтед"да кўплаб буюк ғалабалар бўлган, кечаги ўйин ҳам шундайлардан бири. Бу муваффақият клуб, мухлислар, футболчилар ва Сульшерга ижобий таъсир қилади. Омадсиз стартдан сўнг жамоа ўзига кела бошлади.

Қайсидир маънода "Ферги-тайм" қайтмоқда. Эмблемага бўлган муносабат сезиляпти. Футболчилар энди пул эмас, клуб учун ўйнашмоқда. Аммо "Юнайтед" яқин вақт ичида инглиз футболида асосий грандга айланмаса керак. Ҳаммасини вақт жой-жойига қўяди.

"Манчестер" таваккал қилиб, Сульшер билан шартнома тузиши лозим, ҳар доим машҳур номларни танлаш тўғри эмас. Мойес Англияда жуда машҳур ном, бироқ натижа яхши бўлмади. Ван Гал ва Моуринью даврида ҳам шундай, аммо ҳозиргидек чиройли футболни анчадан бери кўрмаган эдик" - дейди Канчельскис.

Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика