"Навбаҳор" 11 ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига барҳам бера оладими?

Xayrulla Xoliqov
27 окт 2020, 15:48
Бугун Суперлиганинг 21-тур учрашувлари давом этади.

Ҳар йил бошида улкан мақсадларни қўйиб, бироқ мавсум ярмига келганда ўртамиёналар орасига тушиб қоладиган "Навбаҳор" бугун ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади.

Охирги пайтларда "Навбаҳор"ни омадсизлик тарк этмаяпти. Хусусан бу жамоа Суперлигада охирги 11та ўйиндан бери ғалаба қозонгани йўқ. "Бунёдкор"га келсак, Вадим Абрамов шогирдлари сўнгги 4та ўйиндан учтасида мағлубиятга учраб, фақат ўтган турда зафар қучишди. 

"Бунёдкор" Муборакда "Машъал"ни ютиб келганидан сўнг яна иккита учрашувни сафарда ўтказиб, ҳар иккисида мағлуб бўлди. "Қалдирғочлар" "Қўқон-1912" ва "Локомотив" билан кечган беллашувларда имкониятни бой беришди. 

"Навбаҳор" чемпионатда охирги ғалабасини 9-турда "Қизилқум" устидан нишонлаган. Ўшанда "лочинлар" 1:0 ҳисобида зафар қучишганди. Бугун ҳам Наманганда қизиқарли тўқнашув кечиши кутилмоқда. Абрамов сафардан ижобий натижа билан қайтиб кела оладими ёки "Навбаҳор" 11 ўйинлик ғалабасиз сериясига барҳам берадими? Буни албатта, учрашув якунида билиб оламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia