

23 ёшли футболчининг ижара муддати якунланди ва у Россиянинг "Сочи" жамоаси сафига қайтди. Гуарирапа ўтган йил сентябрь ойида "Шаржа"га ижара асосида йўл олган эди.
Футболчи араб клуби таркибида чемпионат доирасида 5 та учрашувда майдонга тушди. У умумий ҳисобда 29 дақиқа ҳаракат қилди ва 1 та гол муаллифи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Элит Осиё Чемпионлар лигаси 8-туридан ўрин олган "Шаржа" – "Насаф" учрашуви 16 февраль куни 21:00 да старт олади.



