"Наполи" Мертенсдан маошининг пасайишини сўради

Alisher
25 ноя 2021
"Наполи" ҳужумчи Дрис Мертенс билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда.

Италия клуби 34 ёшли бельгиялик футболчи билан олдинги шартлар билан шартномани узайтиришга тайёр эмас ва форвард билан тил топишмоқчи.

Мертенс "Наполи"да 2013 йилнинг июлидан бери ўйнайди, футболчининг шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.

Футболчи 2021/22 йилги мавсум неаполликлар сафида 10та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.


AlisherMuallif
Manba: La Gazzetta dello Sport