"Наполи" Фабиан Руис учун 50 млн евро олмоқчи

Alisher
5 май 2022, 15:07
"Наполи" ярим ҳимоячиси Фабиан Руиснинг сотувидан 50 млн евро ишламоқчи.

Ўйинчига "Реал" ва "Барселона" қизиқиш билдирмоқда. Руис "Наполи"га 2018 йилда "Бетис"дан ўтган эди ва А Сериянинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бирига айланди.

Аммо, "Наполи" ўйинчини 50 млн евродан камига сотмоқчи эмас. Итальян клуби ушбу маблағни ёзда таркибни кучайтириш учун сарфламоқчи.

Руис жорий мавсум А Серия доирасидаги 30та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 4та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Il Mattino