Мюллер де Брюйненинг рекордини такрорлади

Eldor Akmurzayev
6 июн 2020, 21:45
Бундеслига 30-тури доирасида “Бавария” сафарда “Байер”ни ишончли тарзда (4:2) енгди.

Учрашув давомида меҳмонлар аъзоси Томас Мюллер 2та самарали узатмани ўз ҳисобига ёздирди. Бу унинг мавсумдаги 19-20-паслари сифатида қайд этилди ва 2014/15 йилги мавсум Кевин де Брюйне томонидан кўрсатилган рекордни такрорлади.

Шунингдек, Мюллер жорий мавсум 7та гол уришга ҳам эришган. У сариқ карточкалар туфайли “Боруссия М”га қарши кейинги тур баҳсини ўтказиб юборади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Squawka

Сўнгги янгиликлар

Барча ›